Янгиликлар

29 Март 2023

Ўз хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган мард ўғлонларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Ҳусниддин Суяров ҳамда Бухоро вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходими марҳум Алишер Ҳамдамов хотираси ёд этилди.
Ўз вазифасини бажариш чоғида ватанига, халқига қилган қасамёдига содиқ ҳолда ўз ширин жонини ҳам аямаган жасур ўғлонлар ҳаққига Қўрон тиловат қилиб, сафдошлари, маҳалла фаоллари томонидан ушбу мард йигитлар ҳақидаги хотиралар ёдга олинди.

Уларнинг муборак хотирасига дуолар қилиниб, эҳсон дастурхони ёзилди. Яқинлари, оила аъзоларига улар ҳамиша ҳукумат ва Давлатимиз раҳбарининг эътибор ва ғамхўрлигида эканлигини эътироф этдилар.