ЯНГИЕР ШАҲАРЛАРАРО "ҚЎРИҚЛАШ" БЎЛИМИ “ЯШИЛ МАКОН” БОҒИ БАРПО ЭТИЛДИ
Юртбошимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилиниб, ҳудудлар миқёсида кўплаб дарахт кўчатларини экиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилар ва ходимлари ҳам ушбу жараёнда фаол иштирок этишмоқда. Жумладан, куни кеча Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Янгиер шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлими яқинидаги бўш ер майдонига турли хил мевали ва манзарали дарахтларнинг 459 дан ошиқ кўчатлари экилди. Ушбу бунёдкорлик ишларига "Қўриқлаш" бўлимининг ходимлари ўз ҳиссаларини қўшиб, ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал даражада олиб борилди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда глобал иқлим ўзгаришлари барчани бирдек ташвишга солаётган бир вақтда амалга оширилаётган бу каби эзгу лойиҳалар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.