ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ "ҚЎРИҚЛАШ" БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ЎРТАСИДА МАҲАЛЛАЛАРДА НАВБАТДАГИ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Қашқадарё вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси шартнома асосида давлат объектлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш, шунингдек, қўриқланаётган объектларда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш каби вазифаларни амалга ошириш орқали халқимиз тинчлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Куни кеча "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Қарши шаҳридаги жойлашган кўнгилочар савдо масканлари, кўп қаватли турар жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилиб, интеграллашган қўриқлов воситаларини намойиши орқали аҳолига улар қандай ишлаши тушунтирилди. "Қўриқлаш" хизматида жорий этилаётган янги қўриқлов воситалари хонадон ва объектларни қўриқловга топширишни қонун-қоидаларини фуқароларга етказишда аҳоли гавжум манзилларни танлангани айниқса аҳамиятли бўлди. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқловини амалга ошириш мақсадида тадбиркорларга ҳам қўриқлов хизматини афзалликлари ҳақида маълумот берилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: