Янгиликлар

8 Июль 2025

Фарғона тарихи давлат музейига ташриф

Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан ходимларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш, миллий тарих ва меросга бўлган ҳурматни шакллантириш мақсадида Фарғона тарихи давлат музейига маънавий-маърифий ташриф ташкил этилди.

Ушбу ташриф давомида хизмат ходимлари юртимиз тарихи, бой маданий мероси ҳамда Фарғона водийсининг ўзига хос цивилизацияси ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди. Музейдаги экспонатлар, тарихий ҳужжатлар ва халқ амалий санъати намуналари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Бундай тадбирлар Қўриқлаш хизмати ходимларининг маънавий-маърифий салоҳиятини ошириш, уларнинг Ватанга бўлган садоқати ва фидойилик туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.