"Динамо" ЖТСЖ Жиззах вилояти Кенгаши томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари орасида спортнинг мини-футбол тури бўйича вилоят биринчилиги ташкил этилди.
"Динамо" ЖТСЖ Жиззах вилояти Кенгаши томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари орасида спортнинг мини-футбол тури бўйича вилоят биринчилиги ташкил этилди.
Мусобақа қизғин курашлар остида ўтди, унда ҳар бир жамоа юқори даражадаги тайёргарлик ва спорт характерини намойиш этди. Айниқса, финал ўйинлари томошабоп ўтди, унда иштирокчилар кўплаб хавфли вазиятлар ва чиройли голлар билан ёрқин, ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Трибуналарга йиғилган мухлислар ўз жамоаларини фаол қўллаб-қувватлаб, спорт байрамига кўтаринки кайфият бағишлади.
12 та жамоа ичида Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимларидан ташкил топган жамоа фахрли 1 ўринни қўлга киритди. Мусобақа якунида ғолиб жамоага диплом, медаль, эсдалик совғалар ҳамда мусобақа кўчма кубоги тантанали топширилди.