Янгиликлар

12 Декабрь 2025

Жиззах шаҳар Қўриқлаш бўлими томонидан қонга муҳтож бўлган, оғир хасталикка учраган ва онкологик касалликларга чалинган болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида донорлик акцияси ўтказилди.

Барча тиббий қулайликларга эга мобил автобусда қўриқлаш бўлимининг 100 га яқин ходимлари кўнгилли равишда қон топширдилар.

Ҳар бир литр қон оғир касаллик билан курашаётган боланинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Акция бирдамлик ва меҳр-оқибатнинг ёрқин намунаси бўлиб, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар айниқса муҳтож бўлганларга ҳақиқий ёрдам келтира олишини кўрсатди.