Янгиликлар

2 Август 2025

И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида маънавий-маърифий тадбир

Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларда ватанпарварлик онги ва Ватанга садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида мунтазам равишда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай муҳим тадбирлардан бири куни кеча Нукус шаҳридаги И.В.Савитский номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида бўлиб ўтди. Саёҳат давомида ташриф буюрувчилар ўлкамизнинг бой археологик топилмалар коллекцияси, қорақалпоқ халқ амалий санъати буюмларини ўз ичига олган музейнинг ноёб экспозицияси билан танишдилар.

Музей мутахассислари эса ҳар бир экспонат ҳақида батафсил маълумот бериб, уларнинг тарихий ва маданий қийматини очиб беришди. Тадбир иштирокчилари нафақат ноёб санъат асарларини томоша қилиш, балки халқимизнинг бой маданий тарихини чуқурроқ англаш, қадимги даврлардан то ҳозирги кунгача бўлган бадиий анъаналар ривожини кузатиш имкониятига эга бўлдилар.