Янгиликлар

25 Август 2025

Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун маънавий-маърифий саёҳат ташкил этилди

Жамиятда маънавий-маърифий тадбирларнинг аҳамияти беқиёс. Шу мақсадда, Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида хизмат олиб бораётган фидойи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун Наманган шаҳрида жойлашган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат уюштирилди.

Мазкур ташриф ходимлар ва уларнинг яқинларида ватан тарихига бўлган қизиқишни янада ошириш, миллий қадриятларга ҳурмат руҳини сингдириш, ҳамда бўш вақтни мазмунли ташкил этиш мақсадида амалга оширилди.

Саёҳат давомида иштирокчилар музейда сақланаётган қадимий ёдгорликлар, ҳунармандчилик намунаси бўлган асарлар, археологик топилмалар ва халқ амалий санъатига оид кўргазмалар билан яқиндан танишдилар. Музей ходимлари томонидан тарихий даврлар, улуғ шахслар ҳаёти ва фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.