Янгиликлар

15 Февраль 2024

ЖОНКУЯР ЎҚИТУВЧИЛАР ХИЗМАТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Айни кунларда республикамиз бўйлаб “Мактаб – ота-она – маҳалла” занжирини мустаҳкамлаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан масъул бошқармалар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини беришни бошлади. Шу боис, мактабларда янгича ёндашув билан фаолият олиб бораётган фидокор ва жонкуяр устозларнинг хизматлари муносиб рағбатлантирилмоқда.
Хусусан, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш кўрсаткичи яхши бўлган, ота-оналар ва маҳалла билан ҳамкорликни мустаҳкамлаган Термиз шаҳридаги 23-сонли умумтаълим мактабининг фаол ўқитувчиларнинг хизматлари алоҳида эътирофлидир. Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи ушбу таълим масканига ташриф буюриб, барча ўқитувчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Мактаб директори Гулинор Холбоева ҳамда ўқитувчи Дилдора Нурмуҳаммедовага ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Мактаблардаги давомат ҳамда ўқувчиларнинг муаммоли масалаларини бартараф этишда фаол бўлаётган мактаблар таҳлил қилиниб, белгиланган тартибга рағбатлантирилиб борилиши таъкидланди.