Донор бўл – ҳаёт туҳфа эт!
Донорлик – бу шарафли иш. Донор эса, аксари холларда ўзига нотаниш инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун хам яшашини доимо ёдда тутадиган инсондир.
Одамлар турли бахтсиз ҳодисалар натижасида жароҳат олиб, қон йўқотиши ва қон қуйишга муҳтож бўлиши мумкин. Шунингдек, гематологик, онкологик касалликлар билан курашадиган инсонлар учун ҳам қон, унинг таркибий қисмлари, ундан тайёрланадиган дорию, препаратлар ўта муҳим. Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида “Сиз топширган қон бир инсонни ҳаётини сақлайди!” номли донорлик акцияси бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган донорлик акцияда Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари Қон қуюш маркази мутахассислари томонидан текширувдан ўтказилган ходимлар шифокорлар назорати остида қонга муҳтож бўлган инсонларга қон бердилар.