Янгиликлар

20 Январь 2024

ДЎКОНГА МОДДИЙ ЗАРАР ЕТКАЗГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 13 январь куни соат 01:05 да Мирзо Улуғбек тумани “Қўриқлаш” бўлими навбатчилик қисмига Қорасув-6 даҳасида жойлашган дўконларнинг биридан “ташвиш” хабари келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига етиб борган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан ташвиш хабарининг келиб чиқиш сабаблари текширилганда, дўконнинг кириш эшиги ойналари синганлигини аниқлаган ва ҳудудий тезкор-тергов гуруҳи чақиртирилган. Ўрганишлар натижасида танишининг дўконига қасддан моддий зарар етказган шахс 1991-йилда туғилган Б.Д. эканлиги аниқланди, қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.