Аёл ходималар учун психологик тренинг ташкил этилди
Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси психологлари томонидан тизимда хизмат қилаётган аёл ходималар учун шахс психологиясининг долзарб масалаларига бағишланган тренинг машғулоти ўтказилди.
Тадбир давомида аёллар билан турли ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш, стресс ҳолатларини енгиш, ишда ва шахсий ҳаётда мувозанатни сақлаш каби масалалар юзасидан мулоҳазалар олиб борилди. Шунингдек, ходималар иштирокида турли интерактив ўйинлар ва машқлар амалга оширилиб, уларнинг психологик ҳолатини яхшилашга қаратилган амалий тавсиялар берилди.
Бундай тренинглар шахсий таркибнинг психологик барқарорлигини таъминлаш, иш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларга самарали ёндашиш кўникмасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.