Янгиликлар

10 Июль 2024

Миллий гвардия Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун Улуғбек расадхонасига экскурсия ташкил этилди

Саёҳат давомида Мирзо Улуғбекнинг сўнмас ҳаёти, ижтимоий ва маънавий соҳада амалга оширган ишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
"Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари мазкур тарихий обидаларни кўздан кечирар экан, тарихи буюк аждодларнинг авлодлари эканликларини яна бир бор улкан фахр ва ифтихор билан юракдан ҳис этишди.
Бу каби тадбирлар ходимлар ўртасида ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини яна мустаҳкамлашга, шукроналик ҳиссини ошишига, келажакда ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришларида дастури амал бўлиб хизмат қилади.