Уйчи тумани қўриқлаш бўлими ходимлари учун маърифий саёҳат уюштирилди
Ходимларнинг маънавий дунёқарашини ва тарихий билимларини янада бойитиш мақсадида Уйчи тумани Қўриқлаш бўлими ташаббуси билан ходимлар учун Наманган вилоятининг Чортоқ туманида жойлашган "Короскон" музейига саёҳат ташкил этилди.
Мазкур саёҳат давомида ходимлар миллий ва тарихий меросимиз намуналари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Музейда сақланаётган тарихий экспонатлар, уруш йилларидаги халқимиз жасоратидан гувоҳлик берувчи маълумотлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Ташриф иштирокчилари учун музей ходимлари томонидан батафсил экскурсия ташкил этилди. Унда ўтмишдан сўзловчи буюмлар, тарихий ҳужжатлар ва маданий меросимизнинг ноёб намунаси ҳисобланган экспонатлар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.
Ташриф якунида ходимлар бу каби маърифий тадбирлар уларнинг дунёқарашини кенгайтиришда ва миллий ўзликни англашда муҳим ўрин тутиши, келгусида ҳам шундай саёҳатлар тез-тез ташкил этилишини исташларини билдирдилар.