Самарқанд шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимлари учун саёҳат уюштирилди
Шахсий таркибнинг хизматга бўлган масъулиятини ошириш ҳамда Қўриқлаш хизмати сифатини янада яхшилаш мақсадида ходимларнинг хизматдан бўш вақтларида маданий хордиқ чиқаришлари, вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкиллаштириш борасида чора-тадбирлар белгиланиб, маънавий-маърифий соҳадаги турли тадбирлар ҳам ўтказилиб келинади.
Жумладан, куни кеча Самарқанд шаҳар Қўриқлаш бўлими масъуллари ва ходимлари иштирокида шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди. Саёҳатчилар кўҳна кентнинг тарихий обидаларидан бири Гўри Амир мақбарасида бўлди. Улар бу ерни томоша қилар экан, мажмуанинг тарихи ва унга тегишли бўлган маълумотларга эга бўлишди.
Албатта, бу каби тадбирлар Қўриқлаш хизмати ходимларининг тарихимизга бўлган қизиқишини ошириши, ўзига бўлган ишончи ва жанговар шайлигининг ошишида муҳим ўрин тутади.