Наманган вилояти Қўриқлаш ходимлари учун маърифий саёҳат ташкил этилди
Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Уйчи туман Қўриқлаш бўлимида хизмат олиб бораётган ходимларнинг маънавий-маърифий ҳамда маданий ҳордиқни таъминлаш мақсадида навбатдаги саёҳат ташкил этилди. Тадбир доирасида саёҳатчилар Чортоқ туманида жойлашган “Короскон” тарихий музейига ташриф буюрдилар.
Музейда ходимлар минтақанинг қадимий тарихи, маданий мероси, маҳаллий халқнинг турмуш тарзи ва анъаналарига оид қимматли экспонатлар билан танишдилар. Ташриф иштирокчилари музейнинг бой коллекцияси уларда катта таассурот қолдирганини қайд этиб, бу каби тадбирлар ходимларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтиришда, жамоа руҳини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан бундай маданий-маърифий саёҳатлар келгусида ҳам изчил давом эттирилиши, ходимларнинг маънавий ҳордиғини чиқариш ва тарихий меросимиз билан яқиндан таништириш мақсад қилинган.