Янгиликлар

5 Май 2025

Ёшлар учун навбатдаги очиқ эшиклар куни ҳамда "Уч авлод учрашувлари" ташкил этилди

Ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларни ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи ва Ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир этиб тарбиялаш борасида турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, куни кеча Қўриқлаш Департаменти Фахрийлар кенгаши аъзолари, шунингдек Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ҳамда Ички ишлар вазирлиги 1-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчилари иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.
Тадбирга ташриф буюрган Қўриқлаш Департаменти Фахрийлар кенгаши аъзолари томонидан бугунги кунда тизимни янада такомиллаштириш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, соҳа ходимлари учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар тўғрисида таъкидлаб ўтилиб, ходимларда юртга муҳаббат, касбга садоқат туйғусини мустаҳкамлаш, уларнинг касбий жанговарлиги, билим савиясини ошириш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш ҳамда шукроналик туйғуси билан ҳаёт кечириш лозимлиги етказилди.
Бундан ташқари, Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан Бухоро давлат университети талабалари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Тадбир доирасида ёшларга Қўриқлаш тизими ҳақида атрофлича маълумотлар берилиб, турли кўргазмалар намойиш этилди. Мутахассислар томонидан яратилаётган шароитлар билан яқиндан таништирилди.
Якунда эса талабаларнинг Қўриқлаш бошқармаси "Шон-шараф" музейига ҳам саёҳат ташкил этилиб, тизимининг қадимги давлатчилик тарихи давридан бошлаб, бугунги кунгача босиб ўтган йўли ҳақида маълумотлар берилди.