ЁШЛАР УЧУН МУЗЕЙЛАРГА САЁҲАТЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
Миллий гвардия Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан 19 сонли мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига қарашли “Жасорат” тарихий музейига саёҳат ташкил этилди.
Ички ишлар вазирлигининг ўтмиши ҳақида сўзловчи музейда, ўқувчилар музей бўлимлари ва тарихий экспонатлар билан танишиб, ходимларнинг маънавий ҳаёти ва тарихий аҳамиятини акс эттирган кўргазмалардан баҳраманд бўлдилар.
Шунингдек, Наманган шаҳридаги президент мактаби ўқувчилари учун Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ташкил этилган музейига саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида ўқувчи ёшлар билан хизмат вазифасини бажариш вақтида юрт тинчлиги ва эл-юрт фаровонлиги йўлида мардларча ҳалок бўлган мард ўғлонлар жасорати ҳамда ватанни ҳимоя қилиш нақадар шарафли касб эканлиги тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар ёшлар маънавиятини янада юксалтиришга, билимини бойитишга хизмат қилувчи бу каби тадбирлар анъанавий тарзда давом эттирилмоқда.