Ходимларнинг фарзандлари учун “Ур тўқмоқ” номли эртак спектакли намойиш этилди
Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари учун ҳар бир дам олиш фурсатини маънавий бойитиш, оила аъзолари билан биргаликда хушчаликда ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда бошқарма ходимлари ўз хизмат фаолиятидан бўш вақтларини самарали ўтказиш мақсадида фарзандлари ва яқинлари билан биргаликда театр санъатидан баҳраманд бўлдилар.
Улар Навоий вилояти қўғирчоқ театри саҳнасида намойиш этилган “Ур тўқмоқ” эртагини катта қизиқиш билан томоша қилдилар. Ушбу асар орқали томошабинлар инсонпарварлик, адолат ва меҳр-оқибат каби юксак инсоний қадриятларни яна бир бор ҳис этишди. Театр санъати нафақат дам олиш, балки оилавий бирдамлик ва маънавий тарбия манбаи сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга экани яна бир бор ўз исботини топди.
Бундай маданий тадбирлар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари қалбида чуқур таассурот қолдириб, уларни ижобий руҳлантирди.