ТАРТИБ-ИНТИЗОМ, ШАХСИЙ МАСЪУЛИЯТ, ҲУШЁРЛИК – ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ ТАЪМИНЛАШДА МУҲИМ ОМИЛ
Термиз шаҳрида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти, Миллий гвардия Шахсий хавфсизлик бўлими, Термиз ҳарбий прокуратураси, ДХХ ҳамда диний идора вакиллари бошчилигида хизмат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари, Термиз шаҳри ва Термиз тумани "Қўриқлаш" бўлимлари шахсий таркиби иштирок этди.
Тадбир сўзга чиққанлар, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳолати танқидий муҳокама қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Шахсий таркиб ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш, коррупция ва тамагирликка йўл қўймаслик, хизмат интизомини янада мустаҳкамлашда офицерларнинг масъулиятини ошириш борасида қатъий талаб ва топшириқлар берилди. Шунингдек, тадбирда ИИВ ва Марказий банкнинг киберхавфсизлик маркази мутахассислари томонидан "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида тарғибот ва тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди. Ҳозирги кунда кенг тарқалаётган интернет маконидаги фирибгарлик турлари, хавфли вирус ва иловалар, онлайн қиморларнинг салбий оқибатлари ҳақида маълумотлар берилиб, иштирокчиларнинг шахсий масъулияти ва ҳушёрлиги оширилди.
Якунда ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллардан батафсил жавоблар олишди.