Хизматни сифатли ва самарали ташкил этишда интизом ва тартиб муҳим
Куни кеча Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасида видеоселектор тарзида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар томонидан ўтган давр мобайнида хизмат интизомини бузиш ҳолатлари, ходимлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар, олдини олиш чоралари ҳақида сўз юритилди. Кундалик хизматни сифатли ва самарали ташкил этиш, фаолиятга тааллуқли бўлмаган ишларга аралашмаслик, оилавий низоларни ўз вақтида бартараф этиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, тадбирда педагогика университети масъуллари ҳам иштирок этиб, "Тил – миллат бойлиги" мавзуси юзасидан маъруза қилдилар. Маъруза мавзусида миллий тилнинг асосий мулоқот воситаси ва маданий мероси сифатида сақлаб қолиш ва ривожлантиришнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, она тилини ўрганиш, тилдан фойдаланиш билан боғлиқ маданий анъана ва урф-одатларни оммалаштиришга эътибор қаратиш зарурлиги ҳам таъкидланди.
Якунда иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишли жавоб ва тушунчалар берилди.