ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг минтақавий ўқув марказлари профессор-ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш, илмий салоҳиятни юксалтириш, интеллектуал билим савияларини янада кучайтириш мақсадида Тошкент минтақавий ўқув маркази масъуллари ташаббуси билан Жамоат хавфсизлиги университети профессорларини жалб қилган ҳолда ўқув семинар ташкиллаштирилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Фарғона минтақавий ўқув марказларининг ўқитувчилари онлайн режими орқали иштирок этдилар.
Семинарда ўқув адабиётларни тайёрлаш, педагогик технология ва педагогик маҳорат ҳамда ўқитувчиларни илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб этиш бўйича батафсил маълумотлар етказилди.
Шунингдек, илмий тадқиқотларни олиб бориш тартиблари, изланишларни миллий ва халқаро нашрларда эълон қилиш мезонлари, устоз-шогирд тизими орқали мустақил тадқиқотчи ва таянч докторантларни тайёрлашда аҳамият қаратилган муҳим жиҳатлар ҳақида сўз борди.