Ходимларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларида ўқиш учун махсус квоталар ажратиб келинмоқда
Биламизки, ходимларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларида ўқиш учун махсус квоталар ажратиб келинмоқда. Куни кеча Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятлари Қўриқлаш бошқармаларида, соҳада кўп йиллар давомида ўзининг фидокорона меҳнати ва намунали хулқи билан хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг фарзандлари учун олий таълим муассасаларига кириш учун тавсияномалар топшириш маросимлари бўлиб ўтди.
Тадбирлар аввалида сўз олганлар ҳозирги тинч ва осуда замонда ватанимиз тинчлиги йўлида хизмат қилиш юксак шараф эканлиги ва берилаётган имкониятлардан ёш авлод вакиллари унумли фойдаланиши лозимлигига тўхталиб ўтишди.
Шундан сўнг тавсияномалар ўз эгаларига тантанали равишда эсдалик совғалари билан бирга топширилди. Имтиёзли тавсияномалар олган ёшларнинг ота-оналари ҳам берилган бундай имкониятдан хурсанд. Улар фарзандларининг ватанга фидойилик билан хизмат қиладиган инсонлар бўлишига ишончи комил. Бу ёш авлод учун катта ҳаётга қадам қўйишда муҳим омил бўлади.