Ходимларининг фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқиш учун квоталар ажратиб келинмоқда
Хабарингиз бор, ходимларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқиш учун квоталар ажратиб келинмоқда. Куни кеча навбатдаги тавсияномаларни топшириш маросимлари Бухоро ҳамда Сурхондарё вилоятлари Қўриқлаш бошқармаларида бўлиб ўтди. Маросимларда тизимда кўп йиллар давомида ватан тинчлиги йўлида ўзининг фидокорона меҳнати ва намунали хулқи билан хизмат қилиб келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Сўз олганлар ҳозирги тинч ва осойишта замонда ватанимиз тинчлиги йўлида хизмат қилиш юксак шараф эканлиги ва берилаётган имкониятлардан ёш авлод вакиллари унумли фойдаланишлари лозимлигига тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг тавсияномалар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Имтиёзли тавсияномалар олган ёшларнинг ота-оналари ҳам берилган бундай имкониятдан хурсанд. Албатта, улар фарзандларининг ватанга фидойилик билан хизмат қиладиган инсонлар бўлиб етишишга ишончи комил.