Янгиликлар

7 Июль 2024

БОЛАЖОНЛАРНИНГ ЁЗГИ ТАЪТИЛ КУНЛАРИ МАРОҚЛИ ЎТМОҚДА

Ўсиб келаётган ёш авлодни ўз миллатига содиқ, ватанпарвар этиб тарбиялаш, уларни она ватанга садоқат, ота-онага ҳурмат рухида камол топишлари учун таълим масканларидаги тадбирларнинг ўрни беқиёс.
Миллий гвардия Қашқадарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан оромгоҳларда дам олаётган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида “Лочин” болалар дам олиш оромгоҳида турли хил маъданий-маърифий, кўнгилочар ва спорт мусобақалари ўтказилди.
Тадбирлар давомида ёшларнинг интеллектуал қобилиятлари ва жисмоний тайёргарликларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, камондан отиш ва от спорти турлари бўйича ўтказилган мусобақалар болажонларда ўзгача таассурот қолдирди. Беллашувлар давомида ўз қобилиятларини юксак даражада намоён этган болажонлар мутасаддилар томонидан тақдирландилар.