Янгиликлар

9 Апрель 2024

"БИЗ АМИР ТЕМУР АВЛОДЛАРИМИЗ" ШИОРИ ОСТИДА БОШҚАРМАДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ УЮШТИРИЛДИ

Маълумки республикамизда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан турли хил маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, ана шундай тадбирлардан бири Миллий гвардия Фарғона вилояти “Қўриқлаш” бошқармасида бўлиб ўтди.
Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган 5 сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун "Биз Амир Темур авлодларимиз" шиори остида бошқармада очиқ эшиклар куни уюштирилди.
Тадбир аввалида масъуллар томонидан Амир Темур ҳаёти, ҳарбий юришлари, давлат бошқарув тизими ҳақида маълумотлар берилиб тайёрлаган видеоролик намойиш этилди.
Шундан сўнг, мутахассислар томонидан "Қўриқлаш" хизматида яратилаётган шароитлар, ходимларнинг хизмат олиб бориш тартиби ҳамда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништирилди. Бундан ташқари, ўқувчилар "Қўриқлаш" бошқармаси психологик хизмат кўрсатиш сифатини, махсус техникалар ҳамда кинология хизмати томонидан кўргазмали чиқишларни мароқ билан томоша қилдилар.
Шунингдек, электрон ўқ отиш хонасида талаблар реал вазиятга яқинлаштирилган шароитда ўқ отиш машқларини амалий бажариш имкониятига хам эга бўлдилар. Бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад – ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ватанга муҳаббат хиссини оширишдан иборатдир.