ЁШЛАР УЧУН УНУТИЛМАС ТААССУРОТЛАР ҚОЛДИРГАН ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ
Ёшлар ўртасида ватанпарварлик рухини шакллантириш, уларнинг онгида ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини уйғотиш ҳамда ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида бугунги кунда "Миллий гвардия Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан ҳам бир қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Куни кеча Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Наманган шаҳар "Қўриқлаш" бўлими бошлиғи ташаббуси билан ўтказилган очиқ эшиклар куни фикримизнинг ёрқин далилидир. Наманган шаҳар Зарафшон МФЙ ёшлари ва ҳудуддаги 41-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган тадбирда ўқувчи ёшлар бошқармада ходимларнинг хизмат олиб боришлари ва маданий хордиқ чиқаришлари учун яратилган шарт-шароитлар ва виртуал полигон билан таништирилди. Бошқарма музейига саёҳат эса ташриф буюрувчиларда ўзгача бир таассурот қолдирди.