Китоб саҳифалари орасида бир кун
Китоб – инсон маънавиятининг асосий манбаи, илм ва ақл-заковатнинг уйғонишига сабаб бўладиган беқиёс хазинадир. Китобхонлик – ҳар бир шахснинг дунёқарашини кенгайтириб, унинг фикрлаш қобилиятини ривожлантиради ва маънавий бойлигига бойлик қўшади.
Куни кеча "Адиб Собир Термизий" номидаги Сурхондарё вилоят ахборот-кутубхона марказида вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида навбатдаги китобхонлик тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида ходимлар турли адабиётлар билан танишиб, ўзларига манзур бўлган китобларни мутолаа қилишди. Кимдир тарихга шўнғиди, кимдир адабиёт сеҳрига берилди, яна кимдир эса ҳаётга янгича нигоҳ билан қарашни бошлади.
Китоб билан якка қолган инсон гоҳида ўзини топади, гоҳида эса йўқотган орзуларини эслайди. Ана шундай самимий ва илиқ муҳитда ходимлар нафақат китоб ўқишди, балки қалбан бойишди, фикрлаш доирасини кенгайтирди.