Янгиликлар

13 Декабрь 2023

ЁШЛАРНИНГ ИҚТИДОРИНИ ЮЗАГА ЧИҚАРИШ УЧУН БЕЛЛАШУВЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом авлодни тарбиялашда таълим-тарбия ва спортнинг ўрни ва таъсирини янада кучайтириш, соғлом бола тарбиясида маҳалла ва ижтимоий тузилмаларнинг ролини янада ошириш муҳим вазифалардан саналади. Спорт ёш авлодни ақлан ва жисмонан шаклланишида муҳим вазифани ўтайди. Шу боисдан бугун ёш авлодни ҳар томонлама соғлом камол топишлари учун юртимизда спортга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Наманган вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, куни кеча Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Янгиқўрғон туманида жойлашган “Ёш гвардиячилар” болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг футбол ва волейбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Ҳар бир беллашув қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди. Мусобақаларни тажрибали спорт ҳакамлари одилона баҳолаб боришди.
Ўтказилган мусобақалардан кўзланган мақсад – ўқувчи ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш билан бирга уларнинг йил давомида ўзлаштирган кўникмаларини кўздан кечириш ва уларни руҳлантиришдан иборатдир. Беллашувлар якуни бўйича бирлашиб яхши натижаларни кўрсатган жамоа аъзолари ғолиб бўлишга эришдилар ва бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.