ИШОНЧЛИ ВА ХАВФСИЗЛИК КАФОЛАТИ БЎЛГАН ТИЗИМ АФЗАЛЛИКЛАРИ ТАРҒИБ ЭТИЛМОҚДА
Наманган шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда қизил тоифага киритилган “Бўстон”, “Ҳақиқат” ҳамда “Бобуршох” МФЙларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда мулкий турдаги жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари, турлари ва тарифлари тўғрисида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Мазкур йўналишда “Қўриқлаш” бошқармасининг мавжуд имкониятларидан фойдаланиш – хавфсизлик ва хотиржамликнинг кафолати эканлиги тушунтирилди.
Профилактик учрашувларда ходимлар ўтган давр мобайнида ҳудудларда содир этилган ўғирлик ҳолатлари ҳақида тўхталиб ўтиб, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш, ҳушёрликни ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди.
Объект ва хонадонларга ўрнатиладиган қўриқлов ҳамда ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилиб, ишлаш тизими кўрсатиб берилди.
Тарғиботлар давомида ишончли "Қўриқлаш" хизматидан фойдаланиш истагини билдирган фуқаролардан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, қўриқловга олиш чоралари кўрилди.
Республикамиз бўйлаб бу каби тарғиботлар давом этмоқда.