Янгиликлар

24 Сентябрь 2025

Китобхонлик – буюк келажак кафолати

Наманган шаҳар Қўриқлаш бўлими ва "Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани" аъзолари билан ҳамкорликда "Китобхонлик – буюк келажак кафолати" мавзусида катта маънавий аҳамиятга эга бўлган китобхонлик тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида Китобхонлар клуби аъзолари томонидан ходимларга китоб мутолаасининг аҳамияти, унинг инсон маънавиятига қўшадиган улкан ҳиссаси ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Шунингдек, замонавий дунёда ахборот технологиялари қанчалик ривожланмасин, китобхонлик инсоннинг интеллектуал ва маънавий ўсишида асосий манба бўлиб қолиши таъкидланди.

Ходимлар тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, шу билан бирга мавзу юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ўзларининг билимга бўлган қизиқишлари ва савияларини намойиш этдилар.