КИТОБХОН ОНА – КИТОБХОН БОЛА
А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси билан ҳамкорликда "Китобсевар миллат" шиори остида “Китобхон она – китобхон бола" кўрик-танлови бўлиб ўтди. Тадбирда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаева иштирок этди.
Кўрик-танлов давомида иштирокчилар ўқиган китоблари ҳақидаги саволларга жавоб беришди. Ўз навбатида, болалар турли мавзуларда шеърлар айтиб беришди.
Миллатнинг ривожланиши, тараққий этиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, билимли, тарбияли ва маърифатли ёшларнинг жамият юксалишида ўрни беқиёс, Бундай ёшларни баркамол этиб тарбияловчи асосий омиллардан бири – китоб мутолаа қилиш ҳисобланган. Оилада ота-она китобга меҳр қўйган бўлса, бундай оилада тарбияланаётган фарзанд ҳам китобга ошно бўлиш таъкидланиб, китобнинг фарзанд тарбиясида роли ҳақида тадбир қатнашчилари билан ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда ўртоқлашишди.
Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.