Янгиликлар

24 Май 2023

ХОДИМЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ УЧУН МАХСУС ТАВСИЯНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Куни кеча Миллий гвардия Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган, ўз хизмат бурчини фидойилик билан бажариб келаётган умумий 26 нафар ходимларнинг ўғил-қизларига жорий йилда олийгоҳларга квота асосида ўқишга кириш имконини берувчи тавсияномалар топширилди.

Ушбу тавсияномалар ватан тинчлигини асрашда муносиб ҳисса қўшган, жанговар хизматда ва илмий фаолиятда юксак натижалар кўрсатаётган ходимларнинг фарзандлари учун тақдим этилган бўлиб, йил сайин тавсияномалар сони ортиб бораётганлиги қувонарли ҳол.

Ушбу йигит-қизлар келажакда ўз касбининг усталари бўлиб, Ўзбекистон тараққиётига камарбаста бўладиган муносиб авлод бўлиб улғайишларига ишонч билдирамиз.