Янгиликлар

20 Сентябрь 2025

Ҳалоллик ва қонунийлик — хизмат фаолиятининг асосий тамойили

Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасида шахсий таркиб учун “Коррупцияга қарши курашиш – ҳар бир ходимнинг бурчи” мавзусида навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Тошкент ҳарбий суди раиси Ж.К.Рахмонов иштирок этиб, ходимларга коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари, мазкур соҳада давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, учрашув давомида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, хизмат интизомига қатъий риоя қилиш ҳамда ҳар бир ходимнинг ҳалоллик ва қонунийлик билан фаолият юритиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Бундай учрашувлар ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда хизмат фаолиятини самарали ташкил этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.