Янгиликлар

10 Май 2025

Юртимиз осойишталигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимлар хотирасига ҳурмат кўрсатилмоқда

Бугунги осойишта кунлар учун нафақат мустақиллик йилларида, шу билан бирга айни кунларда юртимиз осойишталигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимлар хотирасига ҳурмат кўрсатилмоқда.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қўриқлаш хизматида хизмат қилиб, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.
Ватан олдидаги бурчини адо этиш чоғида юртимиз озодлиги, халқимизнинг бугунги тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларимизнинг азиз хотирасига эҳтиром кўрсатиш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.