БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ КУЧ ТУЗИЛМАЛАРДА ХИЗМАТ ОЛИБ БОРАЁТГАН ЁШ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ ВА ХОДИМЛАР ЎРТАСИДА "ЗАКОВАТ" ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши ва вилоятдаги куч тузилмалар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизимида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш, ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятларини янада ошириш, уларнинг касбий савиясини юксалтириш, шунингдек ёшларни китобхонликка бўлган қизиқишларини янада ошириш, буюк аждодларимизнинг бой тарихий меросларини ўрганиш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Тадбирдаги барча жамоа вакиллари мазкур мусобақадан ўзлари учун улкан тажриба тўплашди. Соғлом рақобат ва дўстона руҳда ўтган “Заковат” турнири якуний натижаларига кўра:
1 ўрин Миллий гвардия вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси;
2 ўрин вилоят Божхона бошқармаси;
3 ўрин вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоаси эгаллади.
Ғолибликни қўлга киритган жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.