Янгиликлар

25 Декабрь 2023

БОШҚАРМАДА ЎТГАН ЙИЛ САРҲИСОБИ ВА ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида раҳбарият ҳамда шахсий таркиб, шунингдек шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимлари бошлиқлари иштирокида 2023 йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар ва янги 2024 йилда қилиниши лозим бўлган асосий вазифалар юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтказилди.
Йиғилиш давомида ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, салбий ҳолатларни олдини олиш, унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш ва хизматни тўғри ташкиллаштириш, шахсий таркиб билан олиб борилаётган ишларни самарадорлигини ошириш борасида барча бўғин раҳбар ходимларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шу билан бирга, сўзга чиққанлар томонидан шаҳар-туман кесимида "Қўриқлаш" фаолиятини янги босқичга кўтариш, фуқаро хонадонлари ҳамда халқ хўжалиги объектларини қўриққа олиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги ишлари кўриб чиқилиб, шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимларига янги 2024 йил учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб берилди.