БОШ ҚОМУСИМИЗ – ИНСОН ЭРКИНЛИКЛАРИНИНГ КАФОЛАТИДИР
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш мақсадида қўшимча 27 та модда билан бойитилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу қонунларнинг барчаси инсон қадри ва манфаатларини улуғлашга қаратилганлиги билан эътиборлидир.
Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида куни кеча Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармасида аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар ўртасида фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермухаммедова томонидан “Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Ўтказиладиган референдум жараёнларида халқ, мамлакат тақдирига дахлдорлик ниқтайи назаридан фаол иштирок этиш лозимлигини таъкидланди.
Шундан сўнг, аёл ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирокида соҳага оид тренинг машғулотлари ва давра суҳбати ташкил этилди.