Янгиликлар

10 Июнь 2024

ШУКРОНАЛИК БИЛАН ЯШАШ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ!

Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимлари ходимлари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, шахсий таркиб қалбида шукроналик туйғуларини оширишга қаратилган қатор профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида видеоселектор тарзида ташкил этилган "Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига бериладиган имтиёзлар" мавзусидаги тадбирнинг асосий масалалар юзасидан сўзга чиққанлар, бугунги кунда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритди.
Шунингдек, хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган профилактик тадбирлар ҳақида алоҳида тўхталиб, ходимларга юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни сақлаш – олий бурчимиз эканлиги таъкидланди.