Янгиликлар

30 Июль 2024

ТАЪЛИМ МАСКАНЛАРИНИ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАШ – КЕЛАЖАК АВЛОД ЭГАЛАРИНИНГ СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ОЛИШЛАРИ ГАРОВИДИР!

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий соҳалар йўналишларида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактабларида давомат ва хавфсизлик масаласи Миллий гвардия томонидан таъминлаб борилиши кўзда тутилган.
Ана шу мақсадда "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан таълим муассасаларида хизмат олиб бораётган идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи-хизматчилари иштирокида ўқув амалий семинар машғулотлари ташкил этилмоқда.
Ўтказилган бу каби навбатдаги машғулотда мутасаддилар томонидан мактаблардаги кўп учраётган кўнгилсиз ҳолатлар бўйича тўхталиб, унга йўл қўймасликлари, мактаб ҳудудини хавфсизлигини таъминлаш, мол-мулкларини қўриқланиши ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, қоровул ходимларига объектларни қўриқлаётганда хизмат вазифасидан келиб чиқиб ҳаракатланиши, қўриқланаётган объектнинг хавфсизлик масаласини мунтазам назоратга олиш, ҳудудга бегона шахсларнинг кириб келишини олдини олиши, агарда, фавқулодда ҳолат юз берганда белгиланган тартибда ҳаракатланиш каби вазифалар юзасидан тушунчалар берилди.
Тадбир сўнгида эса иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоб олдилар.