Янгиликлар

5 Апрель 2024

ТАРИХИЙ ХОТИРАСИЗ КЕЛАЖАК ЙЎҚ

Тарих – бу хар биримизнинг ўтган кунимиз ва унда қолдирган яхши ҳамда ёмон изларимиздан иборатдир. Тарихни ёдда сақлаб йўл қўйилган камчиликларни тўғрилаш ҳамда аждодлар жасоратидан ўрнак олишимиз зарур. Бу борада музейлар алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу масканлар хар бир ҳудуд аҳолиси, турмуш тарзи, маданияти ва табиатидан гувоҳлик беради.
Бугун Наманган вилояти Уйчи тумани "Қўриқлаш" бўлимига бириктирилган маҳаллаларидаги ёшлар ва ўқувчилар учун Чортоқ туманида жойлашган Короскон тарихий музейига саёҳат ташкил этилди. Музей мутахассислари томонидан экспонатлар, шунингдек ўлкамиз тарихи ва уруш йилларидаги халқимиз жасоратидан гувоҳлик берувчи бурчак билан таништирилди.