Янгиликлар

9 Январь 2024

ТАРИХИЙ ХОТИРАСИЗ КЕЛАЖАК ЙЎҚ

Миллий гвардия Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган ходимларнинг дам олиш кунлари ҳамда ишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг тарихий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш ҳамда ноёб меъморий обидалар билан яқиндан таништириш мақсадида диққатга сазовор масканларга саёҳатлар ва турли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Куни кеча ходимлар билан ҳам айни шу мақсадда Ўзбекистон тарихи давлат музейига экскурсия ташкил этилди.
Саёҳат давомида мутахассислар томонидан музей фаолияти ва ундаги мавжуд тарихий экспонатлар, қатағон қурбонлари, тарихий шахслар ҳақида батафсил маълумотлар бериб борилди.
Бу каби тадбирлар келгусида ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошишига, уларнинг маънавий ва маъданий ҳордиқ чиқариш орқали Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлаб боришига хизмат қилади.