Югуриш марофони – катта кичикни бир мақсад атрофида бирлаштирди
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси билан биргаликда ҳарбий хизматчи, ходимлар ва уларнинг оила-аъзоларининг саломатлигини яхшилаш, спорт турларига қизиқишларини ошириш мақсадида югуриш марафони ўтказилди.
Ватанни, юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари мусобақа иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади. Уларнинг маррага тез етиб боришларига куч улашди. Мусобақа якуний натижаларига кўра ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғаларига эга бўлдилар.