"Ҳушёр хизмат - хавфсиз мактаб гарови"
Миллий гвардия Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган бир қанча мавзулар бўйича давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.
Жумладан, куни кеча вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Янгиқўрғон туман "Қўриқлаш" бўлими масъуллари томонидан туман ҳудудидаги мавжуд умумтаълим мактабларида хизмат олиб бораётган идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи-хизматчиларининг хизмат вазифалари, сергаклик ва ҳушёрлик билан бажаришлари, мактаб ва унинг мол-мулкини қўриқлаш, мажбуриятларини англатиш, жавобгарлик ҳиссини орттириш, ўқув йили давомида ҳар қандай салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини яхшилаш юзасидан ўқув машғулотлари ташкил этилди.