Янгиликлар

25 Июль 2024

ҲУШЁР ХИЗМАТ – ХАВФСИЗ МАКТАБ

Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий соҳалар йўналишларида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактабларида давомат ва хавфсизлик масаласи бўйича Миллий гвардия томонидан таъминлаб борилиши кўзда тутилган.

Ана шу мақсадда Андижон, Қашқадарё ҳамда Самарқанд вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари томонидан мактабларда туну-кун хизмат олиб бораётган қоровуллар иштирокида ўқув-амалий семинар машғулотлари ташкил этилди.

Ўтказилган машғулотларда мутасаддилар томонидан мактаблардаги кўп учраётган кўнгилсиз ҳолатлар бўйича тўхталиб унга йўл қўймасликлари, мактаб ҳудудини хавфсизлигини таъминлаш, мактаб мол-мулкларини қўриқланиши ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Ўқув-семинарлар давомида тингловчиларга хизмат вазифасини бажариш чоғида амал қилиши лозим бўлган вазифалар, қўриқлаш техник воситаларидан фойдаланиш тартиб қоидалари юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Семинарлар мобайнида қоровул ходимлар масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига керакли жавоблар олдилар.