Янгиликлар

8 Март 2024

БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОВҒА УЛАШИЛДИ

Ҳеч кимга сир эмас, аёл зоти ҳақида, унинг қандай тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси, эзгулик ва фидойилик рамзи, хонадонларимизнинг файзу фариштаси экани ҳақида тарихимизда улуғ мутафаккирлар, шоир ва алломалар қанча-қанча дил сўзларини баён этганлар.
Бугун Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали ва вилоят болалар ва ўсмирлар диспансерида даволанишда бўлган хотин-қизларга ҳамда ҳамшираларга совға улашилди.
Мазкур тадбирлар давомида "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари садоқат, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби нозик туйғулар тимсоли бўлган барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз ва дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами билан самимий табриклади!