Янгиликлар

22 Декабрь 2023

МАҲАЛЛАЛАРДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Сергели туманида жойлашган "Мададкор" маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боисдан ҳам Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан маҳалла фуқаролари иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирда замонавий қўриқлаш ускуналари, кузатув камералари намойиш этилиб, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларининг имкониятлари кенг тушунтириб ўтилди. "Обод хонадон, кўча ва маҳалла" мезонлари асосида бунёд этилган мазкур маҳаллада маъданий тадбир ҳам бўлиб ўтди. Йиғилганларга Миллий гвардия ҳарбий техника ва отлар паради намойиш этилди. Ҳарбий оркестр садолари янгради. Энг фаол маҳалла вакиллари тақдирланиб, ҳаваскор хонандаларнинг концерт дастури барчага кўтаринки руҳ бағишлади.
Бу каби тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад – Янги йил шодиёналарини хавфсиз ва кўтаринки кайфиятда кутиб олишдан иборатдир.