Янгиликлар

23 Ноябрь 2023

АҲОЛИ ХОТИРЖАМЛИГИ ЙЎЛИДА ТАРҒИБОТЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Жойларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, обод ва хавфсиз ҳудудга айлантириш, фуқаролар осойишталиги ва хотиржамлигини таъминлаш, фаровон турмуш тарзини шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан тизимли чоралар амалга оширилиб, соҳада амалиётга кенг тадбиқ этиш учун бир қатор қулайликлар, "Қўриқлаш" тизимининг янгича ёндашувлари ташкил этилди. Термиз шаҳридаги "Яшил дунё" савдо мажмуасида фуқаролар иштирокида ўтказилган навбатдаги тарғибот тадбирида айнан шу ҳақида сўз юритилди. Уй ва хонадон, объектларда ўрнатиладиган замонавий қўриқлов сигнализация воситаларининг афзалликлари, тадбиркорларга ва фуқароларга қулайлик томонлари тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, Термиз шаҳридаги "қизил" тоифага киритилган Тупроққўрғон маҳалласида истиқомат қилувчи ва шу ҳудудда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар ва фуқаролар билан ҳам учрашув ташкил этилди.
Профилактик тадбирда маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ҳар бир кўча, кўп қаватли уйлар, хизмат кўрсатиш ва савдо шаҳобчаларини замонавий кузатув камералари, қўриқлаш ускуналари билан жиҳозлаш зарурлиги қайд этилди. Мазкур йўналишда Миллий гвардия "Қўриқлаш" бўлимлари имкониятларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Шундан сўнг, мол-мулки дахлсизлигини ўйлаган, ушбу хизматга қизиқиш билдирган фуқаролар ва тадбиркорлардан белгиланган тартибда қўриқловга олиш юзасидан аризалари олиниб, зарур қўриқлов жиҳозларини ўрнатиш ишлари олиб борилди.
Бу борадаги амалий ишлар босқичма-босқич воҳанинг барча ҳудудларда изчиллик билан давом этмоқда.