АСОСИЙ МАҚСАД – ФУҚАРОЛАР МОЛК-МУЛКИНИ ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛОВИНИ ТАЪМИНЛАШ
Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Нукус шаҳридаги Таслақ ҳамда Саманбай МФЙлари ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар орасида ИИО ва маҳалла фаоллари билан биргаликда «Хавфсиз шаҳар» ва «Хавфсиз ҳудуд» тамойили асосида профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлаш, фуқароларнинг дахлсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир давомида объект ва хонадонларга ўрнатиладиган қўриқлов ҳамда ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилиб, ишлаш тизими кўрсатиб берилди.
Тарғиботлар якунида ишончли "Қўриқлаш" хизматидан фойдаланиш истагини билдирган фуқаролардан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, қўриқловга олиш чоралари кўрилди.