Янгиликлар

8 Июнь 2023

АСКАРЛАРНИНГ ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛРИ ҲАҚИДАГИ БИЛИМЛАРИ КУЧАЙТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув марказида хизмат ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчиларининг билим салоҳиятларини ошириш мақсадида Зомин туманида жойлашган автомактабда “Йўл қоидаси  – умр фойдаси” мавзусида амалий машғулот бўлиб ўтди.

Машғулот чоғида аскарларга йўл белгилари ва автомобил эҳтиёт қисмларининг вазифалари ва функциялари бўйича маълумотлар берилди. Қуролли кучлар сафини ҳар жиҳатдан етук кадрлар заҳираси билан тўлдириш, тинчлик посбонларининг билм-кўникмаларини мунтазам ошириб бориш мақсадида ташкил этилган  ушбу амалий машғулотлар давомида муддатли харбий хизматчиларнинг автронспорт воситалари  ҳақидаги билмлари мустаҳкамланди.